Зукко ва эпчил болажонлар оромгоҳда жам бўлди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилоятидаги “Нефтчи” болалар оромгоҳида “Болалигим подшоҳлигим” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ҳамда оромгоҳ янги мавсумининг очилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда 400 дан зиёд 10-18 ёшли ўғил-қиз иштирок этди.
[gallery-12183]
Тадбирда турли кўнгилочар дастурлар, танлов, викториналар ва спорт мусобақалари ташкил этилди. Болажонлар қанчалик зукко, эпчил, чаққон ва истеъдодли эканини намойиш этди.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА