Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зукко китобхонлар танлови
14:52 / 2023-06-01

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Зукко китобхон” танловининг Навоий вилояти босқичи ўтказилди.

Ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Президентимизнинг 2022 йилнинг 19 январида қабул қилинган “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорида ёшлар ўртасида маънавият ва китобхонликни кенг тарғиб қилиш борасида “Зукко китобхон” танловини ўтказиш ҳам белгиланган.  

[gallery-12159]

– Азал-азалдан халқимиз китобни қадрлаган, уни авайлаб асраган. Китоб жавонлари эса уйининг тўридан жой олган, – дейди Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Умид Баҳромов. – Бугунги кунда ҳам аҳоли, айниқса, ёшларда китобга қизиқиш, мутолаа маданиятини юксалтириш тобора муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. Ўзаро суҳбатларда “Ёшлар китоб ўқимай қўйди”, қабилидаги гап-сўзларни эшитамиз. Тўғри, қайсидир маънода бу ҳақиқат бўлиши мумкин. Лекин кейинги 2-3 йил ичида ёшларимиз орасида китоб ўқишга бўлган иштиёқ, қизиқиш ошмоқда. Ёшлар китоб туганмас хазина эканлигини онгли равишда англаб етмоқда. Буни бугун ўтказилаётган танловда ёшларнинг иштирокидан ҳам билса бўлади. Танловда вилоятнинг барча туман ва шаҳарлар босқичида ғолибликни қўлга киритган жамоалар ўзаро беллашди.  

Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни Қизилтепа тумани, 2-ўринни Навоий шаҳар ва 3-ўринни Конимех тумани жамоаси қўлга киритди. Ғолиб ва совриндор жамоалар, шунингдек, мусобақада фаол иштирок этган иштирокчиларга пул мукофотлари топширилди.  

А.Бўриев,  

С.Аслонов (сурат), ЎзА