Зукко китобхонлар ҳудудий босқичда баҳслашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида “Зукко китобхон” танловининг навбатдаги ҳудудий босқич ғолиблари аниқланди.
Ҳар ойда бир маротаба ўтказилиб келинаётган “Зукко китобхон” танлови ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, мутолаа маданиятини шакллантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Якуний натижаларга кўра, биринчи ўринни эгаллаган Тўрткўл тумани жамоасига 6 миллион 600 минг сўм пул мукофоти топширилди. Амударё тумани ёшлари иккинчи ҳамда Бўзатов тумани китобхонлари учинчи ўринга сазовор бўлди. Амударё тумани вакилларига 4 миллион 800 минг сўм ва бўзатовлик китобхонларга 3 миллион 600 минг сўм миқдорида пул мукофоти топширилди.
[gallery-17366]
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА