Зукко китобхонлар аниқланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳрида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Ёш китобхон” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
10-14, 15-19 ва 20-30 ёш тоифасида ўтказилган танловда иштирокчилар “Бадиий асарлар билимдони” ва “Тезкор савол-жавоб” шартларида ўз билимини синовдан ўтказди.
[gallery-14790]
Якуний натижаларга кўра, 10-14 ёш тоифасида 1-ўринга музработлик Мадина Менглимахматова, 15-19 ёш тоифасида Феруза Нормаматова ва 20-30 ёш тоифасида Узун туманидан Фазилат Диёрова муносиб деб топилиб, танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Барча ғолиб ва совриндорлар Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси томонидан тақдирланди.
ЎзА фотомухбири Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ олган суратлар.