Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зукко болажонлар “Заковат”да куч синашди
17:39 / 2025-07-24

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги 13-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида “Заковат” интеллектуал ўйини юқори савияда ўтказилди. 

Тадбирда вилоят мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси методистлари, туман мактабгача таълим бўлими мутахассислари ҳамда ота-оналар иштирок этиб, мусобақани жонли кузатишди.

[gallery-24459]

Мазкур ўйин намунавий тарзда ўтказилиб, кичик ёшдаги болаларнинг тафаккурини чархлаш, билимга қизиқишини ошириш, жамоавий фикрлаш ва эркин мулоқот кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилди. Болажонлар 4 та шарт асосида илк билим-тасаввурларини синовдан ўтказдилар. 

“Заковат” интеллектуал ўйинининг Гулистон туман босқичида 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари юқори натижа кўрсатиб, ғолибликни қўлга киритди.

Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ (сурат), ЎзА