Зуҳра Абдуллаева "Париж-2024" мусобақаларида ҳакам бўлиб ишлайди
Францияда ўтадиган "Париж-2024" ёзги Олимпия ўйинларида фаолият олиб борадиган ўзбекистонлик ҳакамлар сони яна биттага ортди.
Бўлажак Олимпиаданинг оғир атлетика баҳсларида ҳамюртимиз, халқаро тоифадаги ҳакам Зуҳра Абдуллаева ҳам ишлайдиган бўлди. З.Абдуллаева бундан аввал "Рио-2016" ва "Токио-2020" ёзги Олимпия ўйинларида ҳам ҳакамлик қилган.
Маълумот ўрнида: «Париж-2024» ёзги Олимпия ўйинларида Вячеслав Перетейко (дзюдо), Равшанбек Мирзаев (спорт гимнастикаси) ва Эшпўлат Ҳидоятов (спорт курашлари) каби ҳакамларимиз ҳам фаолият кўрсатади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА