Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зойир Мирзаев: “Ёшлар ижтимоий фаоллигини янада ошириш чораларини кўришимиз керак”
12:46 / 2022-05-28

Тошкент вилояти ҳокимлигида Президентимизнинг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди.

ZOOM платформаси орқали ташкил этилган йиғилишни Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошқарди.  Унда вилоят ҳокими ўринбосарлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, ҳудудлардан туман-шаҳарлар вакиллари ва ёшлар етакчилари қатнашди.

Зойир Мирзаев вилоятда ёшлар билан ишлаш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берди. Қайд этилганидек, вилоятдаги 1 минг 20 та маҳаллада ёшлар етакчилари фаолият юритмоқда. Улар “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформасига уланган ҳолда масофадан туриб иш олиб боряпти. Шунингдек, “Ёшлар дафтари” жамғармасида 24 миллиард 378 миллион сўм маблағ шакллантирилиб, 3 минг 159 нафар ёшга 9 миллиард 701 миллион сўмлик ёрдам кўрсатилган. 1 минг 453 нафар ёшга тўлов-контракт, 72 нафар ёшни соғлиғини тиклаш учун (хорижда операция), 612 нафар ёшга сафарбарлик чақирув резерви хизмати учун, 307 нафарига субсидия, 148 нафарига ҳайдовчилик гувоҳномаси учун маблағ ажратилган ҳамда 567 нафар ёшларга турли ёрдамлар кўрсатилган.

Ўтган 3 ой давомида маҳаллаларда сектор раҳбарлари, ёшлар етакчилари томонидан амалга оширилган ишлар натижасида жами маҳаллаларнинг 3,4 фоизи қизил, 61 фоизи сариқ ва 35,4 фоизи яшил ҳудудга қайтадан тоифаланди. Шундан сўнг етакчилар томонидан 16-30 ёшдаги 546 минг 27 нафар (100%) ёшлар “Ёшлар баланси” шакллантирилди. Жумладан, давлат секторида расмий иш билан банд 69 минг 436 нафар, хусусий секторда банд 87 минг 577 нафар, норасмий банд 63 минг 848 нафар таълимда расмий банд бўлганлар 136 минг 957 нафар, миграцияга кетганлар 14 минг 908 нафар ва ишсизлар эса 21 минг 855 нафарни ташкил этди. 

Йиғилишда жойларда самарали фаолият юритаётган ёшлар етакчиларининг фаолияти сарҳисоб қилинди. 

Жумладан:

1-сектор бўйича Тошкент, Чиноз, Бўстонлиқ туманлари,

2-сектор бўйича Ангрен, Чирчиқ, Нурафшон шаҳарлари,

3-сектор бўйича Бекобод, Қибрай, Қуйи Чирчиқ туманлари

4-сектор бўйича Олмалиқ, Бекобод шаҳар, Зангиота туманида “Ёшлар дафтари” га киритилганларга кўмак кўрсатиш бўйича рейтинг натижалари юқори.

Хусусан, Зангиота тумани (1-сектор) “Боғизор” маҳалласи ёшлар етакчи Шоҳсанам Мелиқўзиева ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда 46 нафар ёшни доимий ишга жойлаган, маҳалла ҳудудида болалар спорт майдончаси қурилган. Олмалиқ шаҳридаги (2-сектор) “Увайсий” маҳалласи ёшлар етакчиси Дониёр Абдураимов 23 нафар ёшни доимий ишга жойлаган, маҳаллада 2 та ёшлар ўқув маркази очиб, 120 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинган. Республика даражасида 6 нафардан ортиқ маҳалла ёшлари ғолиб бўлган. Нурафшон шаҳардаги (1-сектор) “Янгиобод” маҳалласи ёшлар етакчиси Ирода Холбоева ташаббуси билан маҳаллада ташкил этилган 5 та спорт тўгарагига 150 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинган. Кутубхона фаолияти йўлга қўйилган. 
Умуман олганда, “Ёшларнинг бўш вақти – етакчининг иш вақти” тамойили асосида маҳаллаларда 6 та йўналишда ҳар куни тадбир ва лойиҳалар, танлов ва мусобақалар ўтказилиши тизимли йўлга қўйилди. Жумладан, “Беш ташаббус олимпиадаси” тизимли тарғибот лойиҳаси ўтказилиши йўлга қўйилди. 

Тадбирда вилоят ҳокими бир қатор таклифларни айтди. Хусусан, эндиликда маҳаллалар рейтинги шакллантирилади. Ҳар чоракда энг фаол 10 та маҳалла аниқланади ва улар учун махсус "Тошкент вилояти ҳокими соврини" эълон қилинади. Биринчи ўринни эгаллаган маҳаллага эҳтиёжидан келиб чиқиб, моддий ёрдам кўрсатилади. Фаол маҳалла раислари рағбатлантирилади.

– Ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш чораларини кўришимиз керак, – дейди Зойир Мирзаев. – Тошкент вилояти маҳаллалари ва ҳудудлари тарихини очиб бериш бўйича ёшлар ўртасида (18-30 ёш)  танлов ташкил қиламиз. Тўпланган маълумотлар асосида Мустақиллик байрами арафасида махсус китоб чоп этилади. Ёз мавсумида маҳаллалардаги ёшларга камида битта мусиқа асбобини ўргатиш чоралари кўрилади. Шу билан бирга ёшлар билан ишлашда энг яхши натижа кўрсатган сектор раҳбарлари рағбатлантирилади. 

Йиғилишда ёшлар масалалари бўйича белгиланган вазифаларда сусткашликка йўл қўйган масъуллар танқид қилинди.

А.Мусаев,ЎзА.