French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зойир Мирзаев “Яшил макон" умуммиллий лойиҳасига лоқайд қараётганларни танқид қилди
16:03 / 2022-11-25

Тошкент вилояти ҳокимлигида ўтказилган маслаҳат мулоқотида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган санани муносиб нишонлаш, “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланадиган муносиб номзодлар рўйхатини холис шакллантириш, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги белгилаб берилган вазифа ва топшириқлар ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Уни вилоят ҳокими Зойир Мирзаев тақдирланадиган номзодлар рўйхатини шакллантириш бўйича ҳудуд оқсоқоллари билан суҳбатлашди. Хусусан, бу борада энг муносибларни танлаш, номзод ҳақида асосли хулосалар бериш лозимлиги қайд этилди.

Шунингдек, вилоят раҳбари “Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида белгилаб берилган топшириқлар ижроси, бу борадаги камчиликларни бирма-бир муҳокама қилди. Бу борада Оҳангарон туманида амалга оширилиши кўзда тутилган ишларни ташкиллаштиришда вилоят Халқ таълими бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Мактабгача таълим бошқармаси раҳбарлари лоқайд муносабатда бўлгани кескин танқид қилинди.

Йиғилиш давомида Зойир Мирзаев вилоятдаги хизмат уйларига ҳамон айрим раҳбарлар кўчиб ўтмагани, дарахт экиш ишларини ҳар бир мутасадди аввало ўзи яшаб турган хизмат уйи атрофидан бошлаб, бошқаларга намуна кўрсатиши лозимлигини алоҳида урғулади.

Йиғилишда кўриб чиқилган масалалар юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар юкланиб, ижроси назоратга олинди.

А.Мусаев, ЎзА