Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зойир Мирзаев хитойликлар билан онлайн мулоқот ўтказди
13:13 / 2023-05-16

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Хитой Халқ Республикаси Чунцин шаҳри мэри Ху Хенхуа билан онлайн музокара ўтказди.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 17-18 май кунлари Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи билан Хитойда бўлиши кутилмоқда. Шу мақсадда икки томон ўртасида ташриф олдидан бир қатор масалалар муҳокама қилиниб, келгусида шерикчилик алоқаларини янада мустаҳкамлаш борасида музокаралар олиб борилмоқда.

Учрашувда Зойир Мирзаев томонидан Тошкент вилоятида “Чунцин” технопаркини ташкил этиш ҳамда Мис кластерида мисни қайта ишлаш лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш таклиф этилди. Шунингдек, Тошкент вилояти мазкур лойиҳаларни амалга оширишга тайёр экани ва хитойлик инвесторлар билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини билдирди.  

Маълумот ўрнида, 2022 йил сентябрь ойида икки вилоят биродарлашуви тўғрисида Меморандум имзоланган эди. Бу транспорт, логистика соҳаларидаги алоқаларни янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда Чунцин – Тошкент контейнер поездлари қатновининг йўлга қўйилиши, шулар жумласидандир.  

А. Мусаев, ЎзА.