Зойир Мирзаев: “Вилоятдаги 218,6 минг нафар боғча ёшидаги болаларнинг 66,3 фоизи мактабгача таълимга қамраб олинган”
— 2021 йил инвестиция дастури доирасида Давлат бюджети маблағлари эвазига “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари бўйича жойларда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Жумладан, мактабгача таълим соҳасида вилоятда жорий йилда инвестиция, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари, маҳаллий бюджет ҳамда ҳомийлик асосида 1 минг 850 қувватга эга 14 та давлат, 1 минг 125 қувватга эга 6 та давлат-хусусий шериклик асосида боғча қурилди. Шунингдек, 975 қувватга эга 11 та хусусий, 18 минг 942 қувватга эга 625 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилди.
Натижада, вилоятдаги 218,6 минг нафар боғча ёшидаги болаларнинг 144,9 минг нафари ёки 66,3 фоизи қамраб олинди.
А. Мусаев, ЎзА