Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зойир Мирзаев велоспортчиларга велосипед берди
12:46 / 2022-04-28

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Ўзбекистон велосипед федерацияси вилоят бўлими спортчиларига махсус спорт велосипедлари берди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимлиги, тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар ва велоспортчи ёшлар иштирок этди. Қайд этилганидек, ҳудуд спортчиларининг халқаро миқёсдаги мусобақаларда фаол қатнашиши ва юқори натижаларга эришишида бу каби рағбатлантиришлар муҳим аҳамиятга эга. 

Президентимизнинг 2021 йил 24 сентябрдаги “Велоспортни ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига мувофиқ ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал велоспортчилар сифатида тайёрлаш ишларини самарали ташкил қилиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда. Бунинг учун аввало ҳудудларда велоспорт инфратузилмасини барпо этиш ва кенгайтириш бўйича инвестиция ва грант маблағларини жалб қилиш, бошқа зарур чора-тадбирларни белгилаш ҳамда уларни амалиётга татбиқ этиш бўйича Тошкент вилоятида ҳам самарали ишлар ташкил этиляпти. 

– Вилоятимизда велоспортнинг оммалашиши ва ривожланиши учун барча имкониятлар яратиб бериляпти, – дейди спортчи Элдор Эсонов. – Бундай эътибор бизга янада куч беради. Билдирилаётган ишончни амалдаги натижаларимиз билан оқлашга ҳаракат қиламиз. Энди машғулотларимизни самарали ташкил этишимиз мумкин. 

Тадбирда мутасаддилар томонидан велосипедлар ёш спортчиларга тарқатилди. Шунингдек, федерациянинг вилоят бўлими моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш учун "Damas" автомобили калити масъулларга тантанали равишда топширилди. Шундан сўнг махсус йўлакда спорт велосипедлари имкониятлари синовдан ўтказилди.

А.Мусаев, ЎзА