Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зойир Мирзаев: “Раҳбарлар хизмат машинасида йўл бўйида транспорт кутиб турган йўловчини кўрса, манзилига етказиб қўйсин”
15:26 / 2023-01-11

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бугун куннинг биринчи ярмида ЗООМ платформаси орқали аномал совуқ кунлари жойлардаги мавжуд муаммоларни бартараф қилиш, аҳолига қулай шароит яратиш, ижтиомий соҳа объектлари фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича йиғилиш ўтказди.

Унда вилоят раҳбари айни пайтда долзарб бўлиб турган бир қатор масалаларга тўхталди ва масъулларга аниқ топшириқлар берди.  

Йиғилишдан айрим иқтибослар:  

–Мактабларнинг иситиш тизимларини ўрганиш, айниқса, қозонхоналарда сув музлаб қолмаганини текшириш керак. Кўмир билан иситиладиган мактаб печларини эса бир кун аввалдан ёқмаса исимайди;  

– Фаолиятини бошлаётган мактабларга борадиган йўлларни қор ва муздан тозалашга барча куч ва воситалар сафарбар қилиниши шарт;  

– Халқ таълими бошқармаси ҳар икки соатда фаолият бошлаган ёки бошлаш арафасида турган мактаблардаги ҳолат бўйича вилоят ҳокимига ахборот бериб боради;  

– Вилоят ҳокимлиги томонидан бириктирилган вакиллар ўша ҳудудларда бўлади, мактабга киради, бошқарув сервис компаниялари, касалхоналарга киради, вазиятни назорат қилишда ҳокимларга ёрдам беради;  

– Ҳамма раҳбарлар хизмат машинасида йўл бўйида транспорт кутиб турган йўловчини кўрса, машинасида манзилига олиб кетсин. Агар касалхонага бораётган бўлса, жойигача этиб қўйинглар;  

– Ободонлаштириш бўлими ходимлари совуқ қотиши керакмас. Уларга иссиқ овқат, кийим-бош берилиши зарур;  

–  Бозорда нарх-наволарнинг назорати бир дақиқа ҳам сусайтирилмаслиги керак. Бекобод шаҳрида ёғ нархи сунъий кўтарилган. Ҳолбуки захирамизда етарли миқдорда ёғ маҳсулотимиз бор.  

 

А.Мусаев,  

ЎзА.