Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зойир Мирзаев оҳангаронлик уруш фахрийсини табриклади
18:06 / 2022-05-06

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан кексаларни йўқлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш мақсадида Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Оҳангарон шаҳридаги “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Бекмирза ота Абсаламов хонадонида меҳмон бўлди.

Бекмирза ота 98 ёшни қаршилади. Фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 77 йиллигини нишонлаш муносабати билан дастлаб Зойир Мирзаев отахонга Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг бир марталик 15 миллион сўм пул мукофоти, вилоят ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари топширилди. Суҳбат давомида отахон ўзининг ҳаёт йўли ҳақида йиғилганларга сўзлаб берди. Бугунги дориламон кунларнинг бебаҳо неъмати бўлган тинчлик қадри беқиёс экани алоҳида таъкидланди.

Бекмирза ота 1924 йилда Оҳангарон шаҳрида туғилган. 1942 йилда урушга кетган. Украина фронтида жанг қилиб, Украина, Молдовия, Австрия, Чехословакия давлатларининг шаҳар ва қишлоқларини немис фашистларидан озод этишда жасорат кўрсатди. Урушда хизмат қилиш мобайнида оддий аскардан гвардия сержанти ҳарбий унвонига эга бўлган. У 1947 йилда юртимизга қайтгач, Оҳангарон туман ҳудудидаги машина-трактор станциясида тракторчи сифатида ишлади. Фарзандларини тарбиялаб, уйли жойли қилди. Эндиликда яқинлари, невара ва чеваралари ардоғида яшамоқда.

А.Мусаев, ЎзА.