Зойир Мирзаев муносиб номзодга овоз берди
Эрта тонгдан Қарши шаҳридаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлов ўтказувчи 125-Қарши сайлов округига қарашли 806-сайлов участкасида сайловлар кўтаринки руҳда бошланди. Овоз бериш жараёнини вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошлаб берди.

Сайловларни очиқ-ошкора, миллий сайлов қонунчилигимиз талабларига мувофиқ, демократик сайловлар ўтказиш бўйича тўпланган бой миллий тажрибамизга асосланган ҳолда ҳамда умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормалари ва стандартлари талабларига ҳамоҳанг тарзда ташкил этиш, энг асосийси сайловлар жараёнида ҳар бир фуқарога, сайловчига ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиши учун шарт-шароит ва имконият яратиб бериш ўта муҳим аҳамият касб этади. Мазкур сайлов участкасида ҳам сайловчилар учун барча шароитлар яратилган.
Овоз бериш жараёни давом этмоқда.