Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зўравонликларнинг олди олиниб, хотин-қизлар ҳуқуқи кафолатланмоқда (+видео)
12:54 / 2024-08-20

Инсон қадри улуғланаётган мамлакатимизда ҳар бир шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, ҳаётда тазйиқ ёки зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ҳам манзилли ижтимоий қўллаб қувватланмоқда.

Йилнинг ўтган даврида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлимининг “Ишонч телефони”га 146 нафар хотин-қиз ва олти нафар эркак мурожаат этиб, жисмоний ва руҳий зўравонликка учраганини маълум қилган. Таҳлилларга кўра, улар оила ва эр-хотин, қайнона-келин, куёв, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги зўравонликка дуч келган.  

Марказ ходимлари тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларнинг стресс ва депрессия ҳолатларини енгиши, ўзига ишончини, ҳаётга қизиқиш ва интилишини кучайтиришга яқиндан кўмаклашмоқда. Бунинг учун тажрибали психологлар тренинг машғулотлари ва якка тартибда суҳбатлар ўтказмоқда. Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар учун шифохоналарда тун-у кун ишлайдиган “Бирламчи кўмак хоналари” ташкил этилаётир. Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрганлар ва ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизларга аноним тарзда шошилинч тиббий, психологик, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ҳамда бошқа ёрдам кўрсатилмоқда.

Бу жараёнда уларнинг ҳаётий фаровонлигига ҳавф солувчи омиллар ўрганилиб, таҳлил қилинаётгани, якка тартибда шуғулланиб, руҳий саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш, стрессга чидамлилигини ошириш, биринчи навбатда, шахслараро муносабатлар, низоларни ҳал этиш ва мулоқот соҳасида психологик маданият даражасини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётгани ўз самараларини бермоқда. Тазйиқ ва зўравонлик қурбонларининг ишончини мустаҳкамлаш, психоэмоционал ҳолатини меъёрлаштириш, инқирозни енгиб ўтиши ҳамда юзага келган муаммоларни мустақил ҳал этиб, ўзига ишонч ҳиссини кучайтиришга эришилаётир.

Қуйидаги видеолавҳада аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази Сурхондарё вилоят худудий бўлими раҳбари Мамлакат Ҳафизованинг бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги фикрлари билан танишишингиз мумкин.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/IKYuGexN3uI?si=Qk3U4Gu82VZ8tJuo" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири