Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар
15:44 / 2024-12-10

БМТ Бош Ассамблеясининг 1999 йил 17 декабрдаги резолюциясига кўра, 25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш куни деб эълон қилинган. Шу муносабат билан ҳар йили дунё миқёсида 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун фаоллик” ҳаракатлар доирасида турли тадбирлар ўтказилади.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги масъуллари иштирокида “Зўравонликка қарши 16 кун фаоллик” ҳаракатлар доирасида амалга оширилган тарғибот тадбирлари ва уларнинг натижалари муҳокамасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.  

Қайд этилишича, аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш кунига бағишланган “Зўравонликка қарши 16 кун фаоллик” доирасида “Фаровон оила” шиори остида 14 та ҳудудда маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, уларда жами 3 минг 500 нафардан ортиқ аҳоли қамраб олинган. “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан вақтинча бошпаналарда фарзандлари билан ётган аёллар, маҳаллаларда нотинч оилалар, тазйиқ ва зўравонликка учраган аёллар фарзандлари, шунингдек таълим муассасалари ёш қизлари учун “БАХТЛИ БОЛАЛИК” шиори остида Арт-терапия усулида 200 га яқин психологик тренинг ташкил этилиб, 8 минг нафардан ортиқ хотин-қиз ва уларнинг фарзандлари жалб этилган. Жойларда тарбияси оғир 5000 нафар вояга етмаган ўсмир учун 100 дан ортиқ педагогик-психологик тренинг ташкил этилган.  

“Зўравонликка қарши 16 кун фаоллик” тарғибот тадбирлари доирасида хабардорликни ошириш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда “102” қисқа рақами ва “1146” ишонч телефони бўйича СМС-хабарлар юборилган. 1146 ишонч рақамига мурожаатлар сони ноябрь ойида 2 бараварга ошиб, 4000 тани ташкил этган.  

“Зўравонликка қарши 16 кунлик фаоллик” глобал кампанияси доирасида пойтахтда қад ростлаган осмонўпар бинолар, ижтимоий объектлар чироқларига олов ранги берилди. Бундай челленжлар бошқа вилоятларда ҳам давом эттирилди.  

Жамиятда зўравонлик муаммосига эътиборни кучайтириш, зўравонликка қарши ҳаракатларни оммавий қўллаб-қувватлаш ҳамда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Олимпия чемпиони Диёра Келдиёрова иштирокида "Зўравонлик оқланмайди ва 16 кун фаоллик" шиорлари остида видеороликлар тайёрланиб, оммавий ахборот воситаларида тарғиб қилинди.  

[gallery-20791]

Бугунги кунда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига “Инсон” марказларида ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилган. Бундан ташқари зўравонликка учраган хотин-қизлар “1146” Ишонч рақамига қўнғироқ қилиб, керакли ёрдам ва маслаҳатларни олиши мумкин.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА