ФОТОРЕПОРТАЖ
“Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиалида Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни муносабати билан семинар ташкил этилди.
Тадбирда газ таъминоти корхонасининг аёл ходимлари иштирок этди. Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Холида Тойирова ва Бухоро давлат университети фалсафа доктори, психолог Дилафрўз Исматова хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга оид мавзуларда маъруза қилди.
Гендер зўравонликнинг кўринишлари – руҳий, жисмоний ва иқтисодий зўравонлик мавзулари кенг ёритилиб, хотин-қизлар ўз ҳуқуқ ва эркинликлари ҳақида етарлича билимга эга бўлишлари зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, оилада аёлларга нисбатан ҳар қандай зўравонликни мамлакат келажагига қилинган тажовуз сифатида баҳолаш лозимлиги алоҳида қайд этилди. Аёллар ва қизларга нисбатан ҳурмат-эҳтиромни кучайтириш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш борасида ҳар бир фуқаронинг масъулияти борлиги хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
[gallery-20736]
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА