“Зомин” туристик-рекреацион зонаси дирекцияси ДУКга янги раҳбар тайинланди
Тайинлов
Ҳукуматнинг 16 декабрдаги қарори билан Собиржон Шамсиддинович Орипов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Зомин” туристик-рекреацион зонаси дирекцияси давлат унитар корхонасининг директори этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, "Зомин" туристик-рекреацион зонаси Президентнинг 2021 йил 6 апрелдаги тегишли фармони билан ташкил этилган.