Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Зомин” оромгоҳида спорт мусобақаси
10:30 / 2024-04-16

Президентимизнинг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси томонидан тасдиқланган 2024 йилги ёшлар дастури ижросини бажариш мақсадида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сирдарё ҳудудий филиали ходимлари ўртасида қўшни Жиззах вилоятининг сўлим Зомин туманида жойлашган “Зомин” оромгоҳида спорт мусобақалари ўтказилди.

Ушбу спорт мусобақалари филиал ходимларининг саломатлигини янада яхшилаш, уларнинг маданият ва спортга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида ташкил қилиниб, унда иштирокчилар спортнинг футбол, баскетбол, волейбол, шахмат-шашка турлари бўйича баҳслашди. Айниқса, 20 та жамоа қатнашган футбол турнири кескин ва муросасиз курашларга бой бўлди. Шунингдек, хотин-қизлар ўртасидаги “Қувноқ стартлар” мусобақаси ҳам қизиқарли бўлди.

Якунда мусобақа иштирокчилари сараланиб, ғолиб ва совриндорлар тақдирланди.  

– Сирдарё вилояти касаба уюшмалари бирлашмаси тасарруфидаги “Зомин” болалар оромгоҳи ўзининг кўркамлиги, жозибадорлиги билан ҳар томонлама замон талабларига жавоб бера оладиган ҳақиқий дам олиш маскани эканлигига амин бўлдик, – дейди жамият ишчиси Х.Абдуллаева. – Икки кун давом этган спорт тадбирларида қатнашиб, жамоамиз ходимлари мириқиб дам олишди. Ёзги таътил кунларида фарзандларимни шу масканга дам олиш учун юборишни мақсад қилдим.  

Шуҳрат Суяров,  

ЎзА мухбири