French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зокиржон Раҳмонов Фарғона вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари этиб тайинланди
20:42 / 2021-10-12

Данғара тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келган Зокиржон Раҳмонов Фарғона вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Бугун Фарғона шаҳридаги “Диёр” тантаналар мажмуасида "Кексалар ҳафталиги" доирасида бўлиб ўтган байрам тадбирида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бу ҳақда эълон қилди.

Зокиржон Раҳмонов 1957 йилда Данғара туманида туғилган. Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини иқтисодчи мутахассислиги билан тамомлаган. 1990 йилдан 2018 йилга қадар бўлган узоқ йиллик самарали меҳнат фаолияти давомида вилоятнинг Данғара тумани ижроия қўмитаси раиси ўринбосари ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари, Фурқат, Учкўприк ва Қува туманлари ҳокими, вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида масъул лавозимларда фаолият олиб борган.

М. Сулаймонов, ЎзА