ЎзМТРК: акциялар давом этади
Жумладан, етти кунлик архивга эга бўлган Onlayn-TV, Onlayn-radio, миллий ва хорижий энг машҳур контентлар ҳамда Onlayn-maktab дастурлари бепул тақдим этилмоқда.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва “Меdiabay.uz” компанияси халқимизни коронавирусга қарши курашда янада қўллаб-қувватлаш ҳамда юртдошларимиз ҳозирги даврда уйда ўтиришларини рағбатлантириш мақсадида янги акцияларини давом эттиради.
Жумладан, етти кунлик архивга эга бўлган Onlayn-TV, Onlayn-radio, миллий ва хорижий энг машҳур контентлар ҳамда Onlayn-maktab дастурлари бепул тақдим этилмоқда.
Фойдаланувчиларнинг манфаатларини кўзлаган ҳолда ва давлатимиз томонидан ҳозирги вазиятда амалга оширилаётган чора-тадбирларга ҳисса қўшиш мақсадида карантин даврида Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб UYDA30 промо-коди воситасида барча телеканалларни бепул кўриш имкони яратилмоқда. Бунинг учун UYDA30 промо-кодини рўйхатдан ўтиб, сайтга киритиш керак бўлади.