English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзМТДП Yоutube каналида онлайн таълим платформасини яратмоқчи
16:41 / 2020-02-08

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгаши пленумида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда партия ва депутатлик корпуси амалга ошириши керак бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди.


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгаши пленумида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда партия ва депутатлик корпуси амалга ошириши керак бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Партия марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар инсон манфаатларини таъминлашга, халқимиз турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилаётганини таъкидлади. “Одамлар эртага эмас, бугун яхши яшаши керак” тамойили ҳақиқий маънода ўз ижросини топаётганини ва халқ дардини эшитадиган, уларнинг оғирини енгил қиладиган бошқарув тизими яратилаётганини қайд этди. 

Мурожаатномада энг оғир юк сиёсий партиялар ва улардан сайланган депутатлар зиммасига юклатилгани бежиз эмас. Чунки Ўзбекистоннинг янги тарихидаги кейинги уч йиллик хулосалар, аввало, миллий қонунчиликни такомиллаштириш, тараққиётимизга тўсиқ бўлаётган қонунлардан воз кечишни тақозо этаётир.

Тадбирда таъкидланганидек, “Миллий тикланиш” демократик партияси Мурожаатномада қайд этилган долзарб вазифалар ҳамда устувор йўналишларни ўз зиммасига юклатилган бирламчи вазифалар, деб қабул қилди. Зеро, юртдошларимиз фаровонлиги, мамлакатимиз равнақига эришиш партиянинг пировард мақсадидир. Мурожаатномада “ҳалоллик вакцинаси” ибораси бежизга қайта-қайта тилга олинмади. Чунки жиноятчилик, коррупция узоқ йиллар давомида жамиятимизни чирмовуқдек бўғиб келди. “Ҳалоллик вакцинаси” ибораси энди партия учун Сайловолди дастурида “Инсон ўзгармаса – жамият ўзгармайди” ғоясини амалга оширишда энг кўп ишлатиладиган иборага айланади. 

Партия томонидан қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ этиш мақсадида давлат ва хусусий ташкилотлар томонидан эҳтиёжманд аҳолига онлайн ёки бошқа шаклдаги бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизими, “Фуқаролик маслаҳат бюроси” каби кўнгиллилар бирлашмаларини ташкил этиш ташаббуси билан чиқиш ҳамда “Йилнинг энг яхши ҳуқуқий хайрияси” номли лойиҳани амалга ошириш, монопол фаолият, шунингдек, тиббиёт соҳасидаги қонунбузилишлар, хусусан, тиббий ёрдам кўрсатмаганлик, ташхис ва даволаш бўйича нотўғри маълумотнома берганлик ва бошқа ҳолатлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Партия ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, мамлакатда таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ этиш мақсадида фуқароларга, айниқса, хотин-қизларга мослашувчан иш вақти оралиғини белгилашни жорий этиш, аёлларнинг оилада кўпроқ бўлиши учун шароит яратиш, инсон капиталини масофавий таълим орқали ривожлантириш мақсадида Yоutube каналида мустақил, замонавий таълим берувчи онлайн платформа яратишни режалаштирган.

Пленумда партия марказий кенгаши ижроия қўмитаси девони ташкилий тузилмасига, партия марказий кенгаши ҳамда марказий кенгаш ижроия қўмитаси аъзолари таркибига ўзгартиришлар киритилди. Партия фаолияти билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.