Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзмиллийбанк йирик лойиҳаларни амалга оширишда асосий кўмакчидир
12:55 / 2019-11-04

Ферросилиций ва Ферросиликомарганец ишлаб чиқариш бўйича инвестицион лойиҳаларини амалга ошириш Ўзбекистонда металлургия соҳасини ривожлантириш, экспортбоп, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш имконини яратмоқда.

Ферросилиций ва Ферросиликомарганец ишлаб чиқариш бўйича инвестицион лойиҳаларини амалга ошириш Ўзбекистонда металлургия соҳасини ривожлантириш, экспортбоп, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш имконини яратмоқда.

Ўтган давр мобайнида ферроқотишмалар цехида 69,8 миллиард сўмлик, жумладан, 9 минг 800 тонна ферросилиций ва 52,2 миллиард сўмлик 3 минг 700 тонна ферросиликомарганец ишлаб чиқарилди. Пировардида, 300 га яқин киши доимий иш ўрни билан таъминланди.


IMG_0159.JPG
Лойиҳаларнинг умумий қиймати 60 миллион долларни ташкил қилиб, шулардан қурилиш-монтаж ишлари 30,6 миллион доллар, техник жиҳоз ва дастгоҳлар 29,4 миллион долларни ташкил қилади.

Бугунги кунда ферросилиций ишлаб чиқариш тан нархи 980 долларни ташкил қилиб, дунё бозоридаги ўртача нарх 1300 доллардир.
Ферросиликомарганец ишлаб чиқариш тан нархи эса 1200 долларни ташкил қилиб, дунё бозоридаги ўртача нарх 1 минг 450 доллар атрофида бўлмоқда.

“Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятида амалга оширилаётган мазкур лойиҳалар учун асосий маблағ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан йўналтирилган.

“Ўзметкомбинат” 1944 йили Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида бунёд этилган бўлиб, комбинат металл эритишга ихтисослаштирилган.

Шу кунга қадар комбинат қатор хорижий корхоналар билан лойиҳалар имзолаган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан Ўзмиллийбанк, “Ипотека-банк”, Корея Республикаси Экспорт-импорт банки (Эксимбанк) маблағлари синдикатини яратиш орқали қайта молиялаштирувчи банклар сифатида танлаб олинди.
Ферросилиций ва Ферросиликомарганец ишлаб чиқариш бўйича инвестицион лойиҳалари доирасида бир йилда 15 минг тонна ферросилиций ишлаб чиқариш имконини беради. Ўзмиллийбанк Корея Республикаси Экспорт-импорт банки жалб қилган сармояси ҳисобидан молиялаштириш йўлга қўйилди.

IMG_0048.JPG

Лойиҳани амалга ошириш учун ажратилган кредит маблағлари тўлиқ ўзлаштирилди. Техникаларни етказиб бериш якунланиб, мутахассислар тайёрланди. Объектни экспулатация қилиш 2018 йилнинг 30 августидан бошланган. Лойиҳанинг умумий қиймати 36 миллион долларни ташкил этади. Бугунги кунда лойиҳа доирасида 6,48 АҚШ доллари миқдоридаги келишувга эришилди. Кредит муддати 5 йил, бу муддат 1 йиллик имтиёзни ўз ичига олади.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига кўра, Ўзмиллийбанк “Ферросиликомарганец базасида ишлаб чиқариш” ни лойиҳалаштириш бўйича Эксимбанк қайта молиялаштирувчи банк сифатида танлаб олинди. Эксимбанкдан олинган кредит ҳисобидан Ўзмиллийбанк томонидан қайта молиялаштириш миқдори 5,7 миллион долларни ташкил этади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 23,8 миллион долларни ташкил этади.

IMG_0029.JPG

– Иқтисодий тараққий этган давлатларда металлургия соҳаси яхши ривожланган, – деди Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мутахассиси Бекзод Турсунмуродов. – Бу лойиҳаларни амалга ошириш учун маблағ ажратишдан мақсад, мамлакатимиз металлургия корхоналарида йилига импорт ўрнини босувчи 15 минг тонна ферросилиций ва 10 минг тонна ферросиликомарганец қоришмаларини ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш ва иқтисодиётимиз ривожига ҳисса қўшишдир.

Келажакда Ўзмиллийбанк томонидан бу каби кўплаб йирик лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган.