Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзмиллийбанк: сифат назоратда, мижозлар ҳурматда
12:15 / 2020-02-29

Мақсад – банк филиалларида хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш ва мижозларга стандартлар асосида хизмат кўрсатишни ташкил этиш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси ҳамда Ўзмиллийбанк Бошқаруви томонидан 2018 йил 15 февралда тасдиқланган “Ўзмиллийбанк стандарт қоидалари” асосида хизмат кўрсатилишини ташкил қилиш мақсадида Банк-молия академиясида ўқув-семинари ташкил этилди.

“Хизмат кўрсатиш сифати ва мижозга йўналтирилганлик” мавзусида ўтказилган семинарда Ўзмиллийбанк тизимида фаолият юритаётган, банкнинг жойларда хизмат кўрсатиш сифати учун масъул бўлган барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар филиалларидан 28 корпоратив бошқарувчи иштирок этди.

Мақсад – банк филиалларида хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш ва мижозларга стандартлар асосида хизмат кўрсатишни ташкил этиш.

photo_2020-02-28_19-49-41.jpg

Семинар-тренингда дастлаб “Мижозларга йўналтирилганлик” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди, машғулотлар ўқув видеороликлари асосида олиб борилди.

Машғулотларнинг иккинчи қисми маҳорат дарси ва тажриба алмашув шаклида Ўзмиллийбанкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси амалиёт бўлимида ўтказилди. Янги таклифлар, мулоҳазалар ўртага ташланди, қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди.

Корпоратив бошқарувчилар ўзаро тажриба ва фикр алмашибгина қолмай, билим кўникмалари ва режалаштирилган ғоялар рўёби учун янги мотивацияга эга бўлди. Шу билан бирга жойларда шундай шаклдаги ўқув-семинарларини ўтказиш мақсадида зарур кўргазмали қўлланмалар тақдим этилди.

photo_2020-02-28_19-49-27.jpg

photo_2020-02-22_16-26-50.jpg

Реклама ҳуқуқи асосида