Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзмиллийбанк инглиз ва рус тилларини ўргатадиган бот ишга туширди
16:16 / 2020-05-28

Ўзмиллийбанк раҳбарияти томонидан ходимлар ўрасида хорижий тилларни ўрганиш ва мавжуд билимларни такомиллаштириш, шунингдек, хорижий тилларни ўрганиш учун шароит яратиш ва юқори натижа кўрсатган ходимларни рағбатлантириш учун махсус бот ишга туширилди.


Ўзмиллийбанк раҳбарияти томонидан ходимлар ўрасида хорижий тилларни ўрганиш ва мавжуд билимларни такомиллаштириш, шунингдек, хорижий тилларни ўрганиш учун шароит яратиш ва юқори натижа кўрсатган ходимларни рағбатлантириш учун махсус бот ишга туширилди.

Унга кўра, аввал ходимларга 40 та савол берилади ва жавоблар орқали йиғилган баллардан келиб чиқиб билим даражасига қараб турли гуруҳларга ажратилади. Ҳар чорак якунида 3 ойлик натижалар жамланиб, энг яхши кўрсаткич қайд этган ходимлар совғалар билан тақдирланади.

Бу лойиҳа 2019 йил май ойидан “English conversation” номи остида ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, унда 703 банк ходими ўзаро беллашди. 2019 йил ноябрь ойида энг юқори кўрсаткичларга эга бўлган 15 банк ходими аниқланиб, тақдирланди. Ўзмиллийбанк Бошқаруви раиси биринчи 5 таликка кирганларга қимматбаҳо соврин ва фахрий ёрлиқ топширди. Бундан ташқари, лойиҳа комиссия аъзолари томонидан танлаб олинган ходимлар устамасига қўшимча равишда 10 фоиз миқдорида рағбат тарзида мукофот ўрнатилди.

Ушбу лойиҳанинг биринчи босқичи 2019 йил май ойидан то ноябрь ойигача давом этди. 2019 йил декабрь ойидан то ҳозирга қадар танлов давом этиб келмоқда. Декабрь-февраль ойларида ўзаро беллашган банк ходимлари орасидан юқори натижа кўрсатган 15 иштирокчи саралаб олинди ва мукофотланди.

2020 йил май ойидан эса «Поехали» номли лойиҳа ишга туширилиб, ходимларнинг рус тили саводхонлигини аниқлаш йўлга қўйилди. Лойиҳа инглиз тили билан бирга “NBU QUIZ” телеграм-ботида умумлаштирилди ва ҳозирда 1558 банк ходими рўйхатдан ўтиб, инглиз ва рус тилидаги билимларини синамоқда.

Ушбу ташаббусдан кўзланган мақсад ходимларнинг хорижий тилларни ўрганишга бўлган иштиёқини оширишдан иборат. Шунингдек, лойиҳа иқтидорли ходимларни бир йўналишдан бошқа йўналишга, бир лавозимдан бошқа лавозимга ўтказиш ҳамда департаментларда инглиз ва рус тилларида равон сўзлаша оладиган ходимларга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида йўлга қўйилган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Ўзмиллийбанк Матбуот хизмати.