Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзЛиДеП сайловларда ғалаба қозонди. Асосий вазифалар ҳали олдинда
19:21 / 2020-01-06

2019 йил 22 декабрдаги сайловда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 125 та округдан 42 тасида ЎзЛиДеП номзодлари депутатликка сайланган.


Пойтахтимизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг сайловлардаги иштироки ва якуний натижалари юзасидан брифинг бўлиб ўтди.

ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳайитов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловлар янги шароитда, шаффоф, энг муҳими, халқаро стандартларга мос Сайлов кодекси асосида ўтганини таъкидлади.

Муҳим сиёсий жараён якунлангани аммо қилинадиган барча ишлар олдинда эканлиги, партия аъзоларини янада муҳим ишлар кутаётгани, натижалар аввало депутатларни сиёсий фаолликка чорлаши, ўз ишига янада масъулият билан ёндашишга ундаши айтиб ўтилди.

2019 йил 22 декабрдаги сайловда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 125 та округдан 42 тасида ЎзЛиДеП номзодлари депутатликка сайланган. 5 январдаги Қонунчилик палатасига такрорий овоз бериш белгиланган 25 та округдан 15 тасида партия номзодлари иштирок этиб 11 таси депутатликка сайланган. Натижада Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ЎзЛиДеП энг кўп 53 та ўринга эга бўлган. Сайловолди ташвиқот ишлари ҳам рангдор шаклда – митинг, дебат, аксия ва учрашувлар, ижтимоий тармоқларидаги фаоллик ва муаммоларга батафсил муносабат билдириш ишлари ҳам сайлов якуний натижаларида ўз таъсирини кўрсатгани қайд қилинди.

– Партиямизга, номзодларимизга билдирилган ишонч, аввало, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган ислоҳотларни халқимиз қўллаётгани натижасидир, –деди ЎзЛиДеП раҳбари А.Ҳайитов. – Чунки партиямиз сайловларда амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш, “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз”, “Давлат ҳам, ислоҳотлар ҳам инсонга хизмат қилиши керак”, деган шиорлар билан сиёсий майдонда кураш олиб борди.