English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзЛиДеп партияси “Лукойл” ходимига белгиланган тартибда жазо кўриш тўғри йўл эканлигини айтмоқда
14:40 / 2019-11-14

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси​ мабуот хизмати «Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ билан боғлиқ интернет тармоғида тарқалган видеолавҳа бўйича партиянинг муносабатини эълон қилди.


Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси​ мабуот хизмати «Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ билан боғлиқ интернет тармоғида тарқалган видеолавҳа бўйича партиянинг муносабатини эълон қилди.

Шу кунларда интернет сайтларида ва ижтимоий тармоқларда «Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ раҳбар ходими томонидан Қашқадарё вилоятида жойлашган Жарқудуқ мажмуаси ишчилари шаънига номақбул сўзлар айтаётгани акс этган видеолавҳа кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлмоқда.

Биз мазкур вазиятдан келиб чиқиб, хизмат вазифасини бажариш давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун масъул ходимларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда жазо чораларини кўриш энг тўғри йўл деб ҳисоблаймиз. У ким бўлишидан қатъи назар турли миллат ва элат вакилларининг ўзига хос миллий анъаналари, урф-одатлари ҳамда шахсиятини топташга асло йўл қўйиб бўлмайди. Зеро, мамлакатимизда миллатлараро тотувлик, халқлар ўртасидаги дўстлик муносабатлари жуда яхши ривожланган.

O‘zLiDeP компания раҳбариятидан инсон шаънига нисбатан қилинган бундай тажовуз иштирокчисига нисбатан кўрилган чора юзасидан яқин вақт давомида жамоатчиликка ахборот бериш лозим деб ҳисоблайди. Зеро, шахс қадр-қиммати, унинг шаъни дахлсизлиги Ўзбекистон қонунчилиги ҳамда халқаро нормаларга мувофиқ олий қадрият ҳисобланади.​