Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зиёратгоҳ буюк муҳаддис номига мос бўлади
20:50 / 2021-04-16

Зайниддин ЭШОНҚУЛОВ, вилоят бош имом-хатиби:

- Буюк бобомиз Имом Бухорий ҳазратлари Ислом оламида ҳадис илмининг султони, ҳадисшуносларнинг амири, дунё имоми ва бошқа бир қанча юксак таърифлар билан улуғланади. Шунинг учун ҳам Президентимиз алоҳида таъкидлаганларидек, бу буюк зотнинг қабрлари жойлашган ҳудуд ана шундай эътирофга мос бўлиши керак. 

Пайариқ туманидаги Имом Бухорий зиёратгоҳи ва унинг атрофида ушбу муборак кунларда, Рамазон ойида кенг кўламли қурилиш, ободонлаштириш ишларига киришилиши ҳам катта рамзий маънога эга. Кеча Президентимиз бу муқаддас масканга ташриф буюриб, нуронийлар ва зиёлилар билан суҳбатлашиб, зиёратгоҳни ҳар томонлама обод ва кўркам масканга айлантириш юзасидан ўз фикрларини баён этдилар. Ўз навбатида, бизнинг таклифларимизни ҳам эшитдилар. Мажмуа лойиҳаси бўйича атрофлича тушунча берилди.

Бу қадамжо бунёд этилган даврда кунига 1-1,5 минг киши зиёратга келган бўлса, кейинги йилларда юртимизда зиёрат туризмини ривожлантириш борасида амалга оширилган саъй-ҳаракатлар туфайли ҳозир зиёратчилар сони 15-16 мингга етди. Индонезия, Малайзия, Саудия Арабистони каби давлатлардан ҳам минглаб кишилар Имом Бухорий бобомиз мақбараларини зиёрат қилишни ўзлари учун шараф, деб биладилар ва бу мамлакатлардан келаётган сайёҳлар ҳам йил сайин кўпайиб бормоқда.

Президентимиз ташаббуслари билан ҳудудда кенг қамровли бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, зиёратчилар учун замон талабларига мос, ҳалол стандартларига жавоб берадиган шароит яратилган, иншааллоҳ, бу маскан Ислом оламининг қутлуғ зиёратгоҳларидан бирига айланади.

ЎзА мухбири Ғ.ҲАСАНОВ ёзиб олди.