Зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилди
Маълумки, юртимизда муборак Ҳаж ибодатларини адо этишга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Жорий йил ҳам Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 15 мингта этиб белгиланди.
Хусусан, бугун Тошкент вилоятидан ҳажга борувчи зиёратчиларнинг дастлабки етти гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Юртдошларимиз режа бўйича дастлаб Мадинада, сўнгра, Маккада бўлишиб, Ҳаж амалларини тўлиқ ва мукаммал бажаришга киришади. Ҳажга бориш ҳар бир мусулмоннинг орзуси. Шу туфайли бу йил Тошкент вилоятидан жами 1.2 минг нафарга яқин киши ҳаж ибодатларини адо этади.






Зиёратчиларни кузатиш учун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига вилоят мутасаддилари чиқди. Вилоят бош имом-хатиби кетаётган юртдошларимизни кузатиб дуолар қилди.
А.Мусаев, ЎзА.