Умра зиёратлари сайёҳлик агентликлари ассоциациясининг пойтахтимизда жойлашган Бош офисида навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ассоциация раиси, раис ўринбосари ва аъзо ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда жорий йилги Умра зиёратини намунали ташкил этишдаги янгиликлар ва навбатдаги мавсумга пухта ҳозирлик кўриш, Ассоциация фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қилинадиган ишлар ҳамда галдаги вазифалар атрофлича муҳокама этилди.
Маълумки, кейинги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Айниқса, умра ибодатига боришда квоталарнинг олиб ташлангани барча юртдошларимизни хушнуд қилди. Бунда ушбу муқаддас зиёратларни намунали ва белгиланган тартибда ташкил этувчи давлат рўйхатидан ўтган фирма ва ташкилотларнинг ҳам ҳиссаси бор.
Йиғилишда кўтарилган долзарб масалалар ҳам кенг муҳокама қилиниб, халқимизга намунали хизмат кўрсатиш юзасидан муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилиш якунида Ассоциацияга янги аъзолар қабул қилиниб, давлат намунасидаги аъзолик сертификатлари тантанали топширилди.
Умра зиёратлари сайёҳлик агентликлари ассоциацияси (уюшмаси) 2022 йил 7 октябрда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, бугунги кунга қадар самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Ўтган қисқа давр мобайнида Ассоциация атрофида муқаддас ислом динининг асосий арконларидан бирини намунали ташкил этишга ихтисослашган 25 дан зиёд республикамиз ҳамда хориждаги сайёҳлик фирма ва ташкилотлари бирлашиб, юртимиз аҳолиси ва хорижликларга замон талаблари асосида хизмат кўрсатиб келмоқда. Бу ҳақда ассоциация ахборот хизмати маълум қилди.
Н.Усмонова, ЎзА