Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Зиёлилар форуми”да ёш тарғиботчилар билан илмий-амалий мунозаралар ўтказилди
16:06 / 2022-09-12

ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз давлат университетида “Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт!” шиори остида ўтказилаётган “Маънавият фестивали” доирасида “Зиёлилар форуми” ташкил этилди.

Форум жойлардаги тарғиботчиларни жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, миллий маънавиятимизни ривожлантириш, илм-фан, маданият ва санъат, бадиий ижод соҳаларининг маънавий-маърифий тараққиётимиздаги ўрни ва ролини янада ошириш мақсадига қаратилган. Шунингдек, тадбир янги уйғониш даври пойдеворини яратиш жараёнида эркин ва ҳур фикрли ёшларни шакллантириш, замонавий инновацион маънавий маконни яратишга хизмат қилиши билан аҳамиятли.

Форумни Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минхожиддин Хожиматов очиб берди. Шундан сўнг, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова ва бошқа бир қанча маданият ва санъат вакиллари томонидан “Маънавият, замонавий тарбия услублари ва аудитория билан ишлашда психологик ёндашиш”, “Омма билан ишлашнинг янгича усул ва методлари, тарғиботчиларнинг нотиқлик маҳорати” каби мавзуларда ёш тарғиботчилар билан илмий-амалий мунозаралар ўтказилди.

[gallery-8743]

Тадбир доирасида “Маърифат Зиё” мобил иловасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ушбу мобил илова орқали фойдаланувчилар “Маданият-маърифат”, “Сиёсат ва ҳуқуқ”, “Фан-таълим”, “Адабиёт ва санъат” соҳаларида фаолият олиб бораётган таниқли олимлар ва зиёлиларнинг илмий-оммабоп асарлари билан яқиндан танишиб, уларнинг онлайн тренингларида иштирок этиш, маълумотларни қисқа фурсатда ўқиш ва юклаб олиш имкониятига эга бўлади.

Мавзулар юзасидан тарғиботчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.

Тадбир якунига қатнашчиларга сертификат ва китоб жамланмалари топширилди.

 

 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат),ЎзА