Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зиёлилар форуми бўлиб ўтди
10:35 / 2023-04-21

ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз давлат университетида “Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!” шиори остида ўтказилаётган “Маънавият фестивали” доирасида зиёлилар форуми ташкил этилди.        

Ушбу форумдан кўзланган асосий мақсад маънавий ҳаётимизни янги босқичга кўтаришда, авваламбор, жойлардаги тарғиботчиларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, илм-фан, маданият ва санъат, бадиий ижод соҳалари ривожини жадаллаштиришдан иборат.

[gallery-11545]

Форумда “Маънавият фестивали”нинг тарғибот гуруҳи аъзолари, Термиз давлат университети профессор-ўқитувчилари иштирок этди. Унда сўз олганлар янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти, энг аввало, инсон манфаатларини улуғлашга хизмат қилиши билан аҳамиятли эканлигини қайд этдилар.  

Якунда ҳудуддаги «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоларига ташаккурнома ва эсдалик нишонлари топширилди.

 

Жонибек Қўзимуродов(сурат),ЎзА