Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зиё улашувчи маскан
14:38 / 2024-04-11

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоро вилояти ахборот-кутубхона маркази аҳолининг интеллектуал ва маънавий даражасини юксалтириш йўлида самарали фаолият юритмоқда.

Марказнинг умумий фонди 296 мингдан зиёд нусхада китоб ва электрон ахборот ташувчиларидан иборат. Шундан 171 минг 413 нусхаси бадиий адабиётлар, 10 минг 702 таси электрон китобларни ташкил этади. Фонд мунтазам равишда турли манбалар билан тўлдириб борилмоқда.  

[gallery-16887]

2023 йил давомида янги олинган адабиётлар 5 минг 139 нусхани ташкил этди. Шу билан бирга нашриётларда чоп этилаётган адабиётлар ва даврий нашрлар нусхаси билан ахборот ва кутубхона ҳужжатлари фонди бойитилмоқда.  

Ахборот-кутубхона марказида илмий-услубият бўлими, ахборот ва кутубхона ҳужжатларига ишлов бериш ва каталоглаштириш бўлими, тўлдириш бўлими, ахборот-библиография бўлими, ахборот ва кутубхона ҳужжатларини сақлаш бўлими, ахборот технологиялари бўлими, фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими фаолият кўрсатиб келмоқда.

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА