ФОТОРЕПОРТАЖ
Кўҳна Шаҳрисабздаги “Зиё чашмалари” соғломлаштириш оромгоҳи узоқ йиллардан буён ёзнинг жазирама кунларида минглаб болажонлар учун ўз бағрини очмоқда. 2018-2019 йилларда бу ерда амалга оширилган қайта реконструкция ишларидан сўнг оромгоҳ замонавий қиёфа ва қулайликларга эга масканга айланди.
[gallery-24266]
“Зиё чашмалари” 6,62 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, унинг 3,05 гектарини боғлар ташкил этади. Салқин дарахтлар соясида жойлашган 8 та шинам ётоқхона, замонавий ошхона, спорт майдонлари ва бошқа ёрдамчи бинолар болалар ихтиёрида. Оромгоҳ ҳар ёз мавсумида тўрт босқичда 300 нафардан болаларни қабул қилади.
Оромгоҳнинг муваффақияти кўп жиҳатдан унинг малакали ва меҳрибон жамоасига боғлиқ. Тарбиячилар, тиббиёт ходимлари, спорт мураббийлари ва бошқа ходимлар болаларнинг ҳар томонлама саломатлигини тиклаб, мароқли дам олиши учун ўз билим ва тажрибаларини сафарбар этмоқда. Бу ерда турли тўгараклар, маҳорат дарслари, спорт секциялари ва қизиқарли тадбирлар мунтазам ўтказиб келинади. Оромгоҳдаги ҳар бир кун ҳар бир бола учун унутилмас таассуротларга бой ўтади.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ(сурат),ЎзА