Зиёратгоҳ обод бўлмоқда
Наманган туманининг “Деҳқон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Хилват мозор” зиёратгоҳида айни пайтда қурилиш-таъмирлаш олиб борилмоқда.
Наманган туманининг “Деҳқон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Хилват мозор” зиёратгоҳида айни пайтда қурилиш-таъмирлаш олиб борилмоқда.
Таъмирлаш ишларида уста-қурувчилар билан бирга ҳашарчилар ҳам ғайрат қилмоқда. Айни пайтга қадар улар зиёратгоҳнинг асосий биносида реконструкция ишларини тугатиб, ёрдамчи бинолар қурилиши ва ҳудудни ободонлаштириш ишларини давом эттирмоқда.


