Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Зиёрат туризми ҳафталиги” тадбирлари кечиктирилди
17:43 / 2020-03-10

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 12-16 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган “Зиёрат туризми ҳафталиги” дунё бўйлаб коронавирус (COVID-19) тарқалиб бориши сабабли кечиктирилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигида таъкидланишича, бугунги кун ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус билан касалланганлар аниқланмаган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмий сайтида коронавирус билан боғлиқ эпидемик хавф жаҳон миқёсида жиддий тус олаётгани билдирилди. 

Инфекциянинг минтақалараро тарқалиб бораётгани муносабати билан дунёнинг кўплаб мамлакатлари томонидан карантин ва фуқароларнинг ҳаракатланиши бўйича чекловлар жорий этилди. Шунингдек, инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида дунё бўйлаб йирик тадбирлар кечроқ муддатга қолдирилмоқда.