French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зиммамда қанчалар муҳим вазифа турганини янада теранроқ англадим
20:00 / 2019-08-25

Халқимиз азалдан устоз ва муаллимларнинг ҳурматини ўз ўрнига қўйган, уларнинг қадри нечоғли баланд эканини теран англаган. Устозга нисбатан эъҳтиром ва ҳурмат ила муомала қилган.


Халқимиз азалдан устоз ва муаллимларнинг ҳурматини ўз ўрнига қўйган, уларнинг қадри нечоғли баланд эканини теран англаган. Устозга нисбатан эъҳтиром ва ҳурмат ила муомала қилган.

Ҳазрат Алишер Навоий

“Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқутмиш ранж ила,

Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила.” дея битилган ушбу мисралар ўқитувчилик касбига берилган энг муносиб баҳо десам адашмайман.

Сўнги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби таълим тизимида ҳам катта ўзгаришлар рўй бермоқда. Таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш мақсадида президент ва ҳукуматнинг қатор фармон, қарорлари қабул қилинди. Айниқса, соҳа ходимларига қулай шарт шароитларни яратиш, уларнинг фаолиятини янада яхшилаш ишлари давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида турибди.

Президентимиз раислигида 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида қатнашдим. Давлатимиз раҳбарининг бу соҳа ривожи учун қанчалар жон куйдираётганига яна бир бор амин бўлдим. Зиммамда қанчалар муҳим вазифа турганини янада теранроқ англадим.

Президентимиз йиғилишда мактаб таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борада олдимизда турган долзарб вазифалар, ушбу масаланинг моҳияти ва аҳамиятини тушунитириб бердилар.

“Моддий ва маънавий ҳаётни уйғун ривожлантиришимиз керак. Мактаб бу борада асосий бўғин бўлиши лозим. Мактаб таълимини ривожлантириш биз учун буюк умуммиллий мақсадга, умумхалқ ҳаракатига айланиши зарур”, дея куюниб айтган гапларидан йиғилишда иштирок этаётган барча ҳамкасбларим сингари мен ҳам таъсирланиб кетдим.

Айниқса, таълим тизимидаги ходимларни мажбурий меҳнат ва ободонлаштириш ишларига жалб қилмаслик бўйича мутасадди раҳбарларга берилган топшириқлари жуда ўринли бўлди, деб биламан. Чунки, собиқ совет давридан одат тусига айланган бюджет идораси ходимлари, ўқувчи ва талабалар қишлоқ хўжалиги ва ободонлаштириш ишларига “оммавий” тарзда жалб этиб келинарди. Бу ўз навбатида таълим сифатини пасайтирар, ўқувчиларнинг етарли билим олишларига, ўқитувчиларнинг эса белгиланган режадан ортда қолишига олиб келарди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ишларига ўқувчилар, талабалар, сўнгра эса таълим тизими ходимларини жалб қилмаслик бўйича қатор чора – тадбирлар амалга оширилди. Ўзбошимчалик билан иш тутган айрим мутасадди раҳбарлар жазоланди. Эндиликда эса Президентимизнинг ўзлари ўқитувчи-мураббийларнинг биронтасини ҳам на қишлоқ хўжалиги ва на ободонлаштириш ишларига жалб қилмаслик бўйича барча раҳбарларни қаттиқ огоҳлантирди.

Айни дамда мен хизмат қилаётган мактабда мингдан ортиқ ўқувчига юзга яқин ўқитувчи-педагоглар таълим бериб келмоқда. Мактабимиз ҳам жорий йилда капитал таъмирланиб, 2019-2020 ўқув йилига тайёр ҳолатда, ўз ўқувчиларини янгича қиёфада кутиб турибди. Муассасамизда ўқитиш ва таълим олим олиш учун барча шароитлар яратилган.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, эндиликда биз педагоглар ана шундай эътибор ва ғамхўрликдан хулоса чиқариб, ўз устимизда янада кўпроқ ишлашимиз, ишониб топширилган шарафли вазифамизни сидқи дилдан адо этишимиз лозим.

Мамлакатимизнинг келажагини яратувчи ёшларни биз тарбиялаймиз. Шундай экан, юксак интеллектуал салоҳиятли, замонавий билим ва малакага эга, янгича дунёқараш ва мустақил фикрли мутахассисларни етиштириб, юртимиз равнағига ўз ҳиссамизни, албатта, қўшамиз.

Ҳурматой Мухторова,
Урганч туманидаги 15- умумтаълим мактаби тарих фани ўқитувчиси.
ЎзА