Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзимизнинг маҳсулотга талаб ортмоқда
14:46 / 2015-08-07

Наманган шаҳридаги “Extra Primer Bat” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган аккумулятор батареялари ўзининг юқори сифати ва арзонлиги билан харидорларга манзур бўлмоқда.

Наманган шаҳридаги “Extra Primer Bat” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган аккумулятор батареялари ўзининг юқори сифати ва арзонлиги билан харидорларга манзур бўлмоқда.

2012 йилда иш бошлаган корхонада барча турдаги автомобиллар ва қишлоқ хўжалиги техникалари учун “Extra” номи остида аккумулятор батареялари ишлаб чиқарилмоқда. Мувофиқлик сертификатига эга ва жаҳон талабига тўла жавоб берадиган маҳсулотларга талаб тобора ортмоқда.

– Ўтган йили 1 миллиард 100 миллион сўмлик импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп, юқори сифатли аккумулятор батареялари ишлаб чиқарилган бўлса, жорий йилнинг ўтган олти ойида бу кўрсаткич 700 миллион сўмдан ошди, – дейди корхона бош ҳисобчиси Аҳадхон Азимов. – Келгусида узоқ муддатли хизмат қилувчи элементлардан ташкил топган аккумуляторлар ишлаб чиқариш лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда.

Корхона Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилган “Ташаббус – 2013” кўрик-танловининг вилоят босқичида “Энг яхши инновацион лойиҳа” номинацияси бўйича ғолиб чиқди. Корхона раҳбари Нодирбек Имонов ўша йили Тошкент шаҳрида “Ватаним тараққиётига менинг ҳиссам” шиори остида ўтказилган ёш тадбиркорларнинг республика кўргазмасида муваффақиятли иштирок этди.

Айни пайтда бу ерда 50 дан зиёд ишчи-хизматчи самарали меҳнат қилмоқда. Уларнинг қарийб ярми касб-ҳунар коллежини битирган ёш мутахассислардир.