Ўзига хос кўргазма томошабинларни жалб қилмоқда
Тошкент фотосуратлар уйида рассом Лариса Костилева ва унинг шогирдлари ижодига бағишланган кўргазма ташкил этиди.
Тошкент фотосуратлар уйида рассом Лариса Костилева ва унинг шогирдлари ижодига бағишланган кўргазма ташкил этиди.
“Ижод тўлқинида” деб номланган кўргазмада Лариса Костилеванинг матога ва мойбўёқда ишлаган 40 дан ортиқ ижодий ишлари намойиш этилмоқда. Шунингдек, рассомнинг Комил Муротов (8 ёш), Мубинахон Маҳмудова, Никита Орлов (12 ёш) каби шогирдлари тайёрлаган 50 дан зиёд гуашь ва акварелдаги ишлари расмлари кўргазмага қўйилди.