Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зиддият кескинлашуви шароитида Исроил иқтисодиётини нима кутяпти?
19:41 / 2023-11-11

Иқтисодий таҳлилчилар таъкидлашича, Яқин Шарқда можаро кескинлашиши оқибатида Исроилда ЯИМ 4 фоиз қисқариши хавфи пайдо бўлди. Ўз-ўзидан маълум, уруш туфайли ҳар қандай мамлакат инвесторларни, сармояни йўқотади. Табиийки, нарх-наво кўтарилиши давом этади.

– Ҳозирги воқеалар ривожи Исроил иқтисодиёти учун жиддий салбий оқибатга олиб келиши мумкин, – дейди Россия иқтисодиёт университети Иқтисодиёт назарияси кафедраси катта ўқитувчиси Хожа Кава. – Ҳисоб-китобимизча, Исроил ялпи ички маҳсулоти 1-4 фоиз камайиши мумкин.

Исроил статистика хизмати маълумотига кўра, 2022 йил мамлакат иқтисодиёти 6,5 фоиз ўсган ва 473 миллиард долларни ташкил қилган. Агар прогноз тўғри чиқса, жорий йил айни кўрсаткич 454 миллиард долларга тушади. Кава беқарорлик ва ноаниқлик туфайли инвесторлар учун хавф кучайиши ва сармоя қисқариши, мамлакат иқтисодиётидан капитал қочишини таъкидлайди. Ўтган йил Исроил иқтисодиётига 29,3 миллиард доллар хорижий сармоя киритилган.

Исроил туризмдан оладиган даромад пасайиши ҳам можаронинг асосий салбий таъсиридир. Соҳа ўтган йил мамлакатга 5,5 миллиард доллар фойда келтирган. Меҳмонхона ва ресторан бизнеси, транспорт сектори ҳам уруш ортидан сезиларли зарар кўради.

– Ҳарбий ҳаракат ишсизликни ҳам ошириши тайин. Бандлик кўрсаткичи сентябр ойида етти ойлик қисқаришдан сўнг яна кўтарила бошлаган, – дея таъкидлайди эксперт. – Бу “ижтимоий кескинликни кучайтириб, қўшимча харажатни оширади.

Мутахассислар фикрича, Фаластин – Исроил низоси оқибатида мамлакатда инфляция тезлашади. “Яков ва Партнёрс” таҳлилий маркази эксперти Павел Шашков фикрича, Исроилда йиллик инфляция уруш бошланишидан аввалроқ кўп йил давомида энг юқори даражага етган эди. Зиддият ўсишни тезлаштиради.

Россия Халқаро алоқалар кенгаши эксперти Мурод Солиҳ ўғли Содиқзода Исроил ҳукуматида норозилик кучайиши туфайли ички сиёсий инқироз юз бериши мумкин. Бу инвесторлар кайфиятига салбий таъсир кўрсатади. Агар можаро “минимал харажат” билан якунланса, мамлакатнинг иқтисодий тикланиши тез кечади. “Сабаби, Исроил технологик жиҳатдан анча ривожланган: юқори технологиялар ўсиш учун асос яратади”.

Афсуски, экспертлар жанг давом этишини,“кескинлик чуқур ва тўлиқ минтақавий зиддиятга” айланиши мумкин, дейишяпти.

Куни кеча Исроил Марказий банки раҳбари Амир Ярон Вашингтонда бўлиб ўтган ХВЖ конференциясида вазият хусусида шундай тахмин қилди:

– Агар шимолий чегарада ҳам ҳарбий ҳаракат бошланиб кетса, анча жиддий қийинчиликка дуч келамиз. Умид қиламизки, бундай бўлмайди.

Исроилда воқеалар ривожи сценарийси билан боғлиқ саволга жавоб берар экан, молиячи аниқ фикр биолирмади:

– Ҳозир Исроил шундоғам етарли миқдорда мавҳумликка дуч келмоқда. Бу бутунлай бошқа сценарий.

С.Раҳимов,

ЎзА