Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зиддият ҳиссиётга берилмасдан ҳал этилмоғи керак...
14:46 / 2023-05-10

Россия – Украина

Қўшма Штатлар партиялар ичидаги қарама-қаршиликка қарамай, Украинани қўллаб-қувватлашда давом этади. Бу ҳақда НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг “The Washington Post” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Кучли НАТО Европага керак, Украинани қувватлаш, айниқса, Хитойдан келаётган хавф фонида Қўшма Штатларга зарур”, дея таъкидлаган у.

Столтенберг фикрича, НАТОнинг барча аъзолари Украина Альянсга қабул қилиниши ғоясини қўллаб-қувватлайди, фақат муддат масаласи очиқ турибди.

Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Сильва Японияда ўтадиган G7 саммитида Украина атрофидаги зиддиятни ҳал этишда воситачилик қилиш ташаббусини илгари сурмоқчи.

“Мен бу мавзуни ХХР Раиси, Буюк Британия ва Нидерландия Бош вазирлари билан муҳокама қилдим, “G7” саммитида Ҳиндистон ҳукумати раҳбари ва Индонезия Президенти билан ҳам гаплашмоқчиман”, – қўшимча қилди у.

Шунингдек, Лула да Сильва Бразилиядан Украинага зирҳли трансторт воситаси етказиб берилаётгани тўғрисидаги хабарларни инкор қилди.

Украина Президенти Владимир Зеленский Киевда Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен билан Киевга “бир миллион артиллерия снаряди етказиб бериш” масаласини муҳокама қилган.

Зеленский сўзларига кўра, Украинанинг Европага интеграцияси масаласи кўриб чиқилган. “Киевнинг ЕИга аъзолиги бўйича ижобий қарор чиқариш вақти келди”, деган у.

Украина раҳбарияти АҚШни инқирозга тортиш учун ҳамма ишни қилишга тайёр, деб баёнот берди Қўшма Штатлар собиқ Президенти Дональд Трамп маъмуриятида ишлаган ҳарбий мутахассис, истеъфодаги полковник Дуглас Макгрегор.

Украина Ғарбдан қарши ҳужум бошлаш учун зарур барча қурол-аслаҳани олди, деди АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен.

Қўшма Штатлар ҳали Украинага “Темир гумбаз” ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини етказиб бермаган. Бу ҳақда АҚШ Қуруқлик қўшини Коинот ва ракетага қарши мудофаа қўмондонлиги раҳбари, генерал-лейтенант Дэниель Карблер маълум қилган.

“Politico” газетаси ўз манбасига таяниб хабар беришича, Қўшма Штатлар маъмурияти, Буюк Британияга ўхшаб, Украинага "ATACMS" оиласига кирувчи тезкор-тактик баллистик ракетасини жўнатмайди. Лондон Киевга 100 ва 300 километр масофагача учиб борадиган ракета беришни режаламоқда.

Американинг янги ҳарбий ёрдам пакети Украинанинг узоқ келажакдаги эҳтиёжини қоплашга мўлжалланган, бу мамлакат Қуролли кучларининг қарши ҳужуми билан боғлиқ эмас, деди Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер.

“1,2 миллиард долларлик янги ёрдам пакети Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси доирасида амалга оширилмоқда, айни пайт украиналик икки минг ҳарбий АҚШ ўқув машғулотида қатнашмоқда", дея қўшимча қилди у. Буюк Британия ва АҚШ мавжуд зиддият тугагач, Украинани тиклаш учун халқаро коалиция ташкил этиш бўйича музокара олиб бормоқда, деди Бирлашган Қироллик ТИВ раҳбари Жеймс Клеверли.

Хитой ташқи ишлар вазири Цинь Ган ҳиссиётга берилиш билан Украина можаросида ижобий натижага эришиб бўлмаслигини таъкидлаган. “Бу оғир масалани ҳал этиш учун босиқлик зарур, сиёсий қарор қабул қилиш керак”, деган мулозим.

ЕИ аъзолигига номзод мақомини олиш учун Украина Брюсселнинг етти тавсиясини бажариши учун ҳал қилувчи палла етиб келди. Бу ҳақда Бош вазир Денис Шмигаль маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Украина қонунчилигининг бир қисмига айланиши керак бўлган 29 минг ЕИ ҳуқуқий ҳужжати таҳлил қилиб чиқилди.

Шмигаль мамлакатининг ташкилотга аъзо бўлиб кириши тўғрисидаги қарор шу йил чиқарилишига умид билдирди.

 

Аброр ХОН, ЎзА