Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистлар учун брифинг
19:22 / 2015-01-29

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 13-Қашқадарё округ сайлов комиссиясида журналистлар учун брифинг ўтказилди. Жорий йилнинг 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтиши муносабати билан тузилган 13-Қашқадарё округ сайлов комиссияси раиси Исмоил Жўраев комиссия таркиби тасдиқлангани ва иш бошлаганини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 13-Қашқадарё округ сайлов комиссиясида журналистлар учун брифинг ўтказилди.

Жорий йилнинг 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтиши муносабати билан тузилган 13-Қашқадарё округ сайлов комиссияси раиси Исмоил Жўраев комиссия таркиби тасдиқлангани ва иш бошлаганини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича комиссия аъзолари олдида турган муҳим вазифалар ҳақида сўз юритилди.

Вилоятда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 867 сайлов участкаси, ушбу сиёсий жараённи ёритиш бўйича вилоят матбуот маркази тузилди. Сайлов участкаларининг рўйхати, уларнинг тартиб рақами, чегаралари ва сайловчилари сони ҳақидаги маълумотлар матбуотда эълон қилинади.

Брифингда журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.