Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистлар тизимдаги ўзгаришлар билан яқиндан танишди
15:31 / 2019-08-20

Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармасида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилоят бўлими ташаббуси билан “Солиқ сиёсатидаги янгиликлар, тизимдаги мавжуд муаммолар ечими” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.


Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармасида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилоят бўлими ташаббуси билан “Солиқ сиёсатидаги янгиликлар, тизимдаги мавжуд муаммолар ечими” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. 

Анжуманда солиқ тизимида амалга оширилган ўзгаришлар, солиқ маъмурчилиги, тизимдаги ислоҳотларнинг аҳамияти ва амалиётда мавжуд муаммоларни ҳал этишда мазкур ўзгаришларнинг самараси хусусида батафсил маълумот берилди. 

Таъкидланганидек, 2019 йил 1 январдан бошлаб солиқ тизимида янги босқич бошланди. Яъни, солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси қабул қилинди. Солиқ қонунчилигидаги ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад, солиқ юки даражасини камайтириш, солиқ қонунчилигини соддалаштириш, янада қулай инвестиция муҳитини яратиш ҳамда солиқлар ва тўловларни оптималлаштиришдан иборат. 

Солиқ юки даражасини камайтириш мақсадида 2019 йилдан юридик шахсларнинг фойда солиғи ставкаси 14 фоиздан 12 фоизга, мол-мулк солиғи ставкаси 5 фоиздан 2 фоизга, ягона солиқ тўлови ставкаси 5 фоиздан 4 фоизга ва ягона ижтимоий тўлов ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга туширилди. 

, (4).jpg

Жисмоний шахсларнинг иш ҳақидан олинадиган 8 фоизли суғурта бадали бекор қилинди ҳамда 4 поғонали ставкаларда ундириб келинган ва максимал ставкаси 22,5 фоиз бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бир хил 12 фоизга туширилди. 

– Анжуман оммавий ахборот воситалари ходимларининг солиқ тизимидаги ўзгаришлардан тўлақонли хабардор бўлиб, аҳолини ҳуқуқий онгини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади, – дейди Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилоят бўлими раиси Отабек Аслонов. – Хусусан, ижтимоий тармоқларда ва аҳоли ўртасида кузатилаётган нотўғри талқиндаги шарҳлар ва муносабатлар ислоҳотларни тескари талқин қилишга сабаб бўлмоқда. Шу боис ОАВ вакилларининг соҳадаги янгиланишларни моҳиятан англаб, тарғиб қилиши бундай ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади. 

Анжуманда ОАВ ходимларининг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.