Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистлар Андижон вилояти аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш масаласини ўрганди
12:11 / 2020-10-29

“Андижон вилояти сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Хонобод шаҳрига пресс-тур уюштирилди.


“Андижон вилояти сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Хонобод шаҳрига пресс-тур уюштирилди.

Тадбир доирасида “Андижон вилояти сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида амалга ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Оммавий ахборот воситалари, давлат, нодавлат ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори даражага кўтаришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, бу халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этаётганлиги таъкидланди.

Анжуманда “Андижон вилояти сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти ва унинг туман, шаҳар тизимларида амалга оширилган ишлар ҳақида кенг маълумотлар берилди.

– Вилоятдаги ичимлик сув таъминоти ва оқова хизматини яхшилаш мақсадида турли манбалар ҳисобидан 182 миллиард сўм маблағ сарфланди, – дейди “Андижон вилоят сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Шуҳратбек Матмусаев. – Жорий йилнинг ўтган даврида 1 та ичимлик сув иншооти, 137 та ичимлик сув қудуғи, 880 километр ичимлик сув тармоғини қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, 1 дона сув хайдаш станцияси, 12,5 километр оқова сув тармоғида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди.

Ушбу ишларни амалга ошириш натижасида 112 минг нафардан ортиқ аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди, 184 минг нафар аҳолининг сув таъминоти яхшиланди. Умуман, вилоятда аҳолининг сув билан таъминланиш даражаси 86,2 фоиздан 90 фоизга ўсди.

Жумладан, ўтган даврда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги “2019 йил инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида 37,5 километр ичимлик сув тармоғи, 1 та ичимлик сув иншооти, 1 та сув қудуғи, бир дона оқова сув ҳайдаш станцияси, 9,3 километр оқова сув тармоғида қурилдиш-монтаж ишлари бажарилди. Ушбу ишлар учун қарийб 47,5 миллиард сўм маблағ сарфланди.

“Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилди. Дастурлар доирасида 52 маҳаллада 23 та сув қудуғи қурилди, 35 та сув қудуғи реконструкция қилинди. Бундан ташқари, 322,5 километр ичимлик ва оқова сув тармоқларида қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди.

Шунингдек, анжуманда аввал ичимлик сув таъминоти масаласи оғир бўлган Марҳамат, Избоскан, Асака туманларининг қатор ҳудудларидаги муаммолар бартараф этилганлиги, айниқса, Марҳамат туманидаги Янги хаёт маҳалласида амалга оширилган ишлар натижасида 40 минг нафар аҳоли истиқомат қиладиган ҳудуд тўла сув билан таъминланганлиги қайд этилди.

Мутахассислар томонидан ичимлик суви сифатини назорат қилиш, “Сувоқова” корхонаси моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, сувдан унумли фойдаланиш борасидаги тарғибот ишлари самарадолигини ошириш, сифатли хизмат кўрсатиш, ичимлик суви етказиб беришдаги носозликларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам маълумот берилди.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутасадди ва мутахассислардан батафсил жавоблар олди.

Пресс-тур қатнашчилари Хонободдаги Капирровот сув омборидан оқиб чиқаётган сувни тозалаб берадиган Капирровот сув тозалаш иншооти фаолияти, сувни фильтирлаш жараёнлари билан танишди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу иншоот бир кеча-кундузда 200 минг кубометр сувни тозалаш имконига эга. Айни кунда бу ерда 150 минг кубометр тозаланган сув асосан, Андижон шаҳри ва бир қатор туманлар аҳолисига ичимлик сув сифатида тарқатилади.

4.JPG

5.JPG