Журналистлар аҳолига бепул тиббий ниқоб ва қўлқоплар тарқатди
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилояти бўлими ташаббуси билан 30 нафарга яқин журналист иштирокида Навоий шаҳри ҳудудида аҳолига тиббий ниқоб ҳамда жарроҳлик қўлқоплари тарқатилди.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилояти бўлими ташаббуси билан 30 нафарга яқин журналист иштирокида Навоий шаҳри ҳудудида аҳолига тиббий ниқоб ҳамда жарроҳлик қўлқоплари тарқатилди.
Журналистлар бир қатор савдо расталарида бўлиб, ниқоб ҳамда қўлқоп тақмаган аҳоли, шунингдек савдо ходимлари билан суҳбат уюштирди. Бу ҳолат жаримага сабаб бўлиши тушунтирилди. Бундан ташқари, вазият бўйича фуқароларнинг фикрлари тингланди.
Қайд этиб ўтиш жоиз, Навоий вилоятида пандемиянинг олдини олиш мақсадида аҳолининг тиббий ниқоб ва қўлқопга бўлган эҳтиёжини қондириш, мазкур маҳсулотлар нархи ошиб кетмаслигини таъминлаш мақсадида бу каби хайрия ишлари кенг кўламда ташкил этилмоқда. Хусусан, мазкур тадбирларда турли корхона-ташкилотлар, саховатпеша тадбиркорлар пешқадам бўляпти.