Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналист ва блогерлар сайловларга тайёргарлик билан танишди
18:55 / 2019-11-20

Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот марказининг Сурхондарё вилояти бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида журналистлар ва фаол блогерлар учун “Янги Ўзбекистон :Янги сайловлар“ шиори остида Шеробод туманига медиа-тур ташкил этилди.


Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот марказининг Сурхондарё вилояти бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида журналистлар ва фаол блогерлар учун “Янги Ўзбекистон :Янги сайловлар“ шиори остида Шеробод туманига медиа-тур ташкил этилди.

Марказий Сайлов комиссияси халқаро матбуот марказининг Сурхондарё вилояти бўлими аъзолари, сайловларни ёритиш учун аккредитациядан ўтган журналистлар, фаол блогерлар дастлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 76-Шеробод округ сайлов комиссияси биноси ва комиссия аъзолари амалга ошираётган ишлар билан танишди.

Округ сайлов комиссияси жорий йилда тубдан реконструкция қилиниб, қайта жиҳозланган туман маданият уйида жойлашган. Сайлов қонунчилигимизга мувофиқ жиҳозланиб, сайлов округининг харитаси, стендлар, муҳим сиёсий кампанияни тарғиб этувчи плакатлар ва бошқа кўргазмали воситалар билан жиҳозланган. Бино ташқарисига монитор ўрнатилиб, сайловни тарғиб этиш йўлга қўйилган. Сайловга оид инфографик ва схематик кўринишдаги тушунтириш материаллари, округ сайлов комиссиясининг таркиби, иш режаси, навбатчилик жадвали осиб қўйилган. Атрофи ободонлаштирилиб, бу ерга келувчилар учун зарур қулайлик яратилган.

5.jpg

11.jpg

– Сайлов кампаниясида иштирок этиш учун номзодларга тенг шароитларни таъминлаш, номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил этишга кўмаклашиш учун ҳам етарли шароит мавжуд, – дейди Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 76-Шеробод округ сайлов комиссияси раиси А.Ҳакимов. – Ҳудудда 89 сайлов участкаси тузилган. Уларда Шеробод ва Бойсун туманларида яшовчи 138 мингдан ортиқ сайловчи ўзлари танлаган номзодга қатъий ишонч билдириши кутилмоқда. Шеробод туманида 43, Бойсунда 46 сайлов участкамиз барча замонавий шароитларга эга мактаб биноларида фаолият юритаётир. Бошқа участка сайлов комиссиялари ҳам сайловчилар учун қулай, кўркам биноларга жойлаштирилди. Айни пайтда уларда белгиланган календар-режа асосида иш олиб борилмоқда. Сайлов округи томонидан жойларда тарғибот-ташвиқот ишлари ташкил этилиб, фуқароларга бу йилги сайловнинг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилмоқда. Шу кунларда комиссиямиз аъзолари яна бир муҳим жараён – депутатликка номзодларнинг ташвиқот ишларини сифатли ташкил этиш учун ҳам зарур чораларни кўрмоқда.

Янги қиёфада бўй кўрсатган бинода халқ депутатлари Шеробод туман кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси учун ҳам хоналар ажратилган. Медиа-тур иштирокчилари бир йўла туман кенгашига сайлов ўтказувчи ана шу комиссия ишлари билан танишиб, сайлов округлари ва участкаларда яратилаётган шароитлар, уларни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш, интернет тармоғига улаш ва электрон рўйхатга олиш жараёнлари билан қизиқди.

Сайлов комиссияси раиси И.Жўраевнинг таъкидлашича, халқ депутатлари туман кенгашига бўлиб ўтадиган сайловда 109 мингдан ортиқ сайловчи иштирок этиши кутилмоқда. Уларнинг икки мингдан ортиғи сайловларда илк марта қатнашаётган ёшлардир. Комиссия аъзолари ўзларига юклатилган вазифаларни бажариш баробарида ёш сайловчилар ўртасида тарғибот ишларини ҳам олиб бормоқда.

15.jpg

17.jpg

Шу ерда туман ҳокими ўринбосари У.Қувватов журналист ва блогерлар билан учрашиб, туманда муҳим сиёсий кампанияга кўрилаётган тайёргарлик ишлари ҳақида атрофлича маълумот берди.

Медиа-тур иштирокчиларида тумандаги 8-мусиқа ва санъат мактаби биносида жойлашган 72-участка сайлов комиссияси яхши таассурот уйғотди.

Жорий йилнинг 22 декабрь куни парламент ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловни юқори савияда ташкил этиш учун сайлов участкасида иш қизғин. 14 нафар аъзони бирлаштирган участка сайлов комиссияси учун барча имконият яратилган. Бино белгиланган низом асосида жиҳозланган. Номзодлар учун кўчма стендлар, сайловчилар рўйхати учун стенд, ахборотлар стенди, сайлов участкасининг харитаси ўрнатилган.

Сайлов куни бу ерда Галагузар маҳалласида яшовчи 1 минг 670 дан ортиқ фуқаро овоз беради. Шу кунларда комиссия аъзолари маҳалла фаоллари билан уйма-уй юриб, сайловчилар рўйхатини шакллантириш ишларини якунлашга тараддуд кўрмоқда.

Кўркам бино залида участка сайлов комиссияси аъзолари, таълим муассасаси ўқитувчилари, маҳалла аҳли билан сайлов қонунчилигига оид учрашув ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси масъул ходими К.Исламов, туман адлия бўлими бошлиғи Ф.Раҳманов, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 76-Шеробод округ сайлов комиссияси раиси А.Ҳакимовлар бўлғуси сайловларнинг аҳамияти, сайлов қонунчилигимизда юз берган ўзгаришлар ва янги қабул қилинган Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти хусусида фикр алмашди. Сайловчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Тадбир доирасида журналист ва блогерлар тумандаги “Шеробод текстиль инвест“ масъулияти чекланган жамияти билан танишиб, замонавий хориж дастгоҳлари ўрнатилган корхона ишчилари билан дилдан суҳбатлашди.

– Бўлажак сайловларда фаол иштирок этмоқчимиз, – дейди смена мастери Д.Чориева. – Сўнгги йилларда мамлакатимизда юз берган янгиланишлар бизни жамият тараққиётида янада фаол бўлишга ундамоқда. Чекка бир қишлоқда қисқа вақтларда мана шундай янги корхона барпо этилиб, ишга туширилгани ҳам ана шу ўзгаришлар самарасидир. 22 декабрь куни биз янги Ўзбекистонни янада юксалтиришни, иқтисодий ривожлантиришни мақсад қилган номзодлар учун овоз берамиз.

Замонавий корхона йилига 15 минг тонна калава-ип ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу ерда тайёрланаётган маҳсулотнинг ички бозордан ортиқ қисми хорижга экспорт қилинмоқда. Уч сменада маҳсулот ишлаб чиқараётган корхонада 667 киши меҳнат қилаётир. Ҳозир корхонанинг биринчи босқичи ишга туширилган. Унинг иккинчи босқичида матони бўяш ва учинчи босқичида тайёр трикотаж буюмлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

– Медиа-тур таассуротларга бой бўлди, – дейди “Сурхон тонги“ ва “Заря сурхана“ газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири ўринбосари Д.Эгамбердиева. – Умуман туманда қизғин, очиқ ва ошкора сиёсий жараёнга мос муҳитни кўриб қувондик. Марказдан чеккадаги қишлоқда бунёд этилган корхонанинг сайловга доир плакатлар билан безатилганини, озода цех ва хоналарни, ип йигирувчи опа-сингилларимиз чеҳрасидаги ҳаётдан мамнунлик ҳиссини, уларнинг шижоатини кўриб, ҳавасимиз келди.

Меҳмонлар янгидан ташкил этилаётган туман ахборот-кутубхона марказида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Буюк ҳадисшунос олим Исо Термизий мажмуасини зиёрат қилди.