English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналист ва блогерлар аккредитациядан ўтказилди
17:39 / 2019-11-14

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.


Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Комиссия раиси С.Нуриев бошқарган йиғилишда оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масаласи кўриб чиқилди.

– Сайлов кодексига мувофиқ, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларни ёритиш, сайлов куни овоз бериш биноларида, шу жумладан, овозларни санаб чиқиш чоғида ҳозир бўлиш ҳуқуқига эга, – дейди Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот маркази Самарқанд вилояти бўлими бошлиғи М.Ихтиёров. – Оммавий ахборот воситалари вакилларининг ваколатлари Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари томонидан берилган ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак. Шундан келиб чиқиб, ҳозирга қадар вилоятимизда фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлардан тушган 40 дан ортиқ ариза кўриб чиқилди.

Йиғилишда сайлов кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, бир қатор оммавий ахборот воситалари вакилларига мандатлар топширилди.

Қайд қилинганидек, низомга асосан оммавий ахборот воситалари вакиллари қоида тариқасида, сайловга камида ўн беш кун қолгунга қадар вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссияларига уларни аккредитациядан ўтказиш тўғрисида мурожаат қилишлари мумкин.