Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналист кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш давр талаби
18:07 / 2020-11-02

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан «Журналист кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан «Журналист кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда журналист кадрларни тайёрлашга ихтисослашган нодавлат ўқув марказлари ва ижтимоий ташкилотлар, олий таълим масканларининг профессор-ўқитувчилари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатида журналист кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Журналистларнинг малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли курсларни бирхиллаштириш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Жумладан, уларда таълим олувчиларга амалдаги қонунчилик ҳақида маълумот бериш, замонавий мултимедиа имкониятлари борасида билим бериш, журналистларнинг маркетинг ва менежмент соҳасидаги малакасини ошириш таклиф этилди. Иштирокчиларнинг фикрича, асосий эътибор семинар қатнашчиларида амалий кўникмаларни оширишга қаратилиши зарур.

Тадбир якунида иштирокчилар журналист кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича қисқа ва узоқ муддатли курслар дастурига қўйиладиган талабларни биргаликда ишлаб чиқиш, агентлик ва ихтисослашган олий таълим муассасалари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг бу йўналишдаги ҳаракатларини бирлаштиришга келишиб олди.

photo_2020-11-02_18-08-50.jpg

photo_2020-11-02_18-08-51.jpg