Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖССТ миссияси Беларусда коронавирус билан боғлиқ вазиятни ўрганади
11:22 / 2020-04-04

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) миссияси 7 апрелдан бошлаб Белорусда иш олиб борадиган бўлди. Миссия мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазиятни ўрганади, деб хабар тарқатди “Беларусь 1” телеканали.


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) миссияси 7 апрелдан бошлаб Беларусда иш олиб борадиган бўлди. Миссия мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазиятни ўрганади, деб хабар тарқатди “Беларусь 1” телеканали.

"Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари 7 апрелда Беларуссияга келиши маълум бўлди… Уч нафардан иборат экспертлар гуруҳининг асосий вазифаси бизнинг тиббиёт соҳамизда олиб борилаётган ишларни баҳолашдан иборат. Бунинг учун ушбу мутахассислар касалхоналарни бориб кўради, мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳужжат юритиш ишларини ўрганади. Бундан ташқари, Копенгагенда ЖСТ экспертларини қўллаб-қувватловчи жамоа тўпланган, улар онлайн тарзда миссияга кўмаклашади", - деб маълум қилди телекнал.

Шунингдек, хабарда таъкидланишича, хорижий экспертлар Беларусда кейинги ҳафтанинг охиригача бўлади. Ҳозирда худди шундай делегация Италия ва Испанияда ҳам фаолият олиб бормоқда. ЖССТ миссиясини Минск шаҳрига таклиф этиш ҳақида кўрсатмани Беларусь президенти Александр Лукашенконинг ўзи берган эди. Мамлакат парламентининг юқори палатаси спикери Наталья Кочанованинг таъқидлашича, бундан кўзланган асосий мақсад, ташкилот мутахассислари COVID-19 шароитида республиканинг соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини аниқ баҳолашдан иборат бўлади.

ЖСТнинг Беларусдаги вакили Батир Бердикличев "Беларусь 1" телеканали эфири орқали чиқишида мазкур миссия хусусида тўхталиб, "ушбу миссияни имкон қадар қисқа вақтда ташкиллаштириш учун зарур бўлган барча саъй-ҳаракатлар ишга солинди", деди. "Миссиямизни Беларусь соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам қўллаб-қувватлади, шу боис экспертлар мамлакатда фаолият олиб бориш учун зарур бўлган барча ёрдамни олади", - дея маълум қилди у.