Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖСТ эксперти лимон билан имбирнинг коронавирусга қарши самарасига баҳо берди
13:15 / 2020-04-02

Райаннинг аниқлик киритишича, айни пайтда ЖСТ томонидан COVID-19 га қарши энг самарали дорини аниқлаш бўйича кенг қамровли тест амалётлари олиб борилмоқда.


Имбир ва лимонни соғлиқ учун истеъмол қилиш мумкин, лекин ушбу маҳсулотларнинг COVID-19 коронавирус касаллигини даволаш самараси илмий исботини топганича йўқ, деди, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг соғлиқни сақлаш соҳасида юзага келадиган фавқулодда вазиятлар бўйича дастурлари директори Майкл Райан Женева шаҳрида бўлиб ўтган брифингда.

“Ўзимизни яхши ҳис қилишга ёрдам берадиган барча маҳсулотлар, ўзимизга ишонч берадиган, хавфли, деб ҳисобламаган барча нарсалар, шубҳасиз, соғлигимизга ижобий таъсир этиши мумкин. Лекин бу касалликни даволашда қарши яхши самара беради, дегани эмас. Ҳозирда COVID-19 қарши курашда бирорта воситанинг касалликни самарали даволаши тасдиқланмаган“, — деди у имбир коронавирусга қарши курашда қўл келадими, деб берилган саволига жавоб бера туриб.

Райаннинг аниқлик киритишича, айни пайтда ЖСТ томонидан COVID-19 га қарши энг самарали дорини аниқлаш бўйича кенг қамровли тест амалётлари олиб борилмоқда.